Погода
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Жорий йилда Қозоғистонда давлат таълим грантлари сони 5 мингтага кўпаяди

20 Января 2022 15:18

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилда Қозоғистон олий ўқув юртларида ўқиш учун таълим грантлари сони яна 5 мингтага кўпаяди. Шу тариқа грантларнинг умумий сони 61 мингтага етади, деб хабар беради Kazinform.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда кадрлар тайёрлашга давлат таълим буюртмаси 5 мингга, яғни 51 мингдан 56 минг грантга оширилган. Янги грантлар талабалар ўртасида оммабоп ва тегишли мутахассисликлар бўйича тақсимланади.

Умуман олганда, Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, олий таълимга кириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 2025 йилгача таълим грантлари сони босқичма-босқич яна 15 мингтага оширилади. Шунингдек, таълим грантларини тақсимлашда фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун квоталар ҳам белгиланган.

«Шундай қилиб, Президент кўмаги туфайли қозоғистонлик мактаб битирувчилари бюджет ҳисобидан ўқиш имкониятига эга бўлганлар сони ортди. Масалан, ўтган йили бизга 75 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг 56 мингдан ортиғи грантга эга бўлди. Бу йил грантлар сони 61 мингтага етади. Президентимиз топшириғига кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги болалар учун ажратиладиган квоталар сонини оширдик. Яғни, кўп болали ёки тўлиқ бўлмаган оила фарзандлари, шунингдек, ўз оиласида алоҳида эҳтиёжли болаларни тарбиялаётган абитуриентларнинг грант олиш имконияти анча юқори бўлади», - деди таълим ва фан вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев.

Ключевые слова: ОТМ, ҚР Таълим ва фан вазирлиги,
Наверх