Погода
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жорий йилда Қозоғистонда 1 миллионга яқин фуқаро манзилли ижтимоий ёрдам олди

19 Ноября 2021 13:15

NUR-SULTAN. Kazinform - 1 ноябр ҳолатига 195,3 минг оиладан 973,9 минг нафар фуқаро манзилли ижтимоий ёрдам олди. Жорий йилда мазкур мақсадда бюджетдан 69,9 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform.

Манзилли ижтимоий ёрдам оиласининг ҳар бир аъзоси жон бошига ўртача даромади минтақавий яшаш минимумининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга тайинланади.

Бундан ташқари, манзилли ижтимоий ёрдам беришнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида мамлакатнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг мактабгача ёшдаги болаларини кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

2021 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар орасидан 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 247,1 минг нафар болага озиқ-овқат ва маиший кимё воситалари тўплами кўринишидаги ижтимоий ёрдам белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг II, III ва IV чоракларида, шунингдек, 2021 йилнинг I ва II чоракларида фавқулодда ҳолат тартиб-қоидалари ва карантин чоралари қўлланилиши муносабати билан манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш муддати узайтирилди.

Ҳозирда қозоғистонликлар мазилли ижтимоий ёрдам тайинлаш учун яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказига, шунингдек, еgov.kz электрон ҳукумат портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Наверх