Погода
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонлик талаба россиялик қўшиқчиларнинг хит қўшиғи кавер талқинини яратди ва иккита платинали диск олди

25 Января 2022 10:41

QARAǴANDY. Кazinform - Қарағандилик талаба Slava Marlow & Morgenshternнинг «Быстро» хити кавер талқинини яратгани учун иккита платинали диск олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Таттимбет номидаги Қарағанди санъат коллежининг 4-курс талабаси Аристан Абилдин ўтган йили ижодий ютуқлари учун, аниқроқ айтганда, Slava Marlov & Мorgenshternнинг «Быстро» хитига яратган кавери 45 миллион марта тинглангани учун иккита платинали диск олди.

«Быстро» қўшиғи 45 миллион марта тингланди ва иккита платинали диск олди. Бир пайтлар қўшиқчиларнинг бундай мукофотларга сазовор бўлаётганини кўрганман ва бундай мукофотни олишни фақат орзу қилардим. Бир кун келиб ишим учун платина олишимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат», — деб ёзди Аристан Instagramдаги саҳифасида.

Платинали диск - бу мусиқа альбомининг сотилган нусхалари сонига қараб бериладиган мақом.





Муаллиф: Агата Мухамеджанова


Ключевые слова: Маданият,
Наверх