Погода
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда жорий йилда қишлоқ хўжалиги  экинларини 13,5 минг гектардан ортиқ майдонга кўпроқ экиш мўлжалланмоқда

18 Января 2022 13:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда 13,5 минг гектардан ортиқ майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари экилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотларининг реал мавжудлигини таъминлаш учун, биринчи навбатда, баҳорги экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш зарур. Ҳудудлар бўйича 2022 йилда 22,9 миллион гектар майдонга экин экиш режалаштирилган. Бу 2021 йилга нисбатан 13,5 минг гектарга кўпдир», — деди вазир.

Ўтган йилги қурғоқчилик, шунингдек, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғит ва пестицидлар нархининг кескин ошиб кетиши бўлажак баҳорги экиш ишларига ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва сифатли ўтказишда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади.

«Агросаноат комплексини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Кен дала» дастури доирасида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, жумладан, эртапишар сабзавот ва муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун республика бюджетидан фермерларга имтиёзли кредит ажратишни 140 миллиард тенгегача ошириш кўзда тутилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини баҳорги экиш учун арзон дизел ёқилғиси билан таъминлаш масалалари ҳал этилмоқда», — деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ключевые слова: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Наверх