Погода
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда ёш киночиларни қўллаб-қувватловчи «Дебют» уюшмаси қайта ташкил этилади

23 Мая 2022 13:37

NUR-SULTAN. Kazinform – Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази таниқли киноижодкорлар билан биргаликда ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватловчи «Дебют» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасини қайта тиклаш ташаббуси билан чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Киномарказ таниқли киноижодкорлар билан биргаликда кўп йиллар давомида «Қазақфилм» киностудияси таркибига кирувчи «Дебют» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасини қайта тиклаш ташаббуси билан чиқди. Бизнинг фикримизча, бу масала бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир», — дейилади ташкилот матбуот хизмати хабарида.

Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази бошқаруви раиси Есетжан Қосубаевнинг айтишича, бунинг учун уюшма тузилмаси, молиялаштириш ва фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш зарур.

«Биз ушбу ғоянинг асосий ташаббускори сифатида Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев билан аллақачон гаплашганмиз. Вазирликдан бўлажак уюшманинг ҳуқуқий мақоми бўйича келишиб олишни сўраймиз», — деди Есетжан Қосубаев.

«Дебют» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси «Қазақфилм» таркибида ўттиз йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Унинг вазифаси ёш истеъдодларни, кинода муваффақиятли ишлай оладиган ижодкорларни аниқлашдан иборат эди. Илгари «Дебют» билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлганлар олий маълумот тўғрисидаги диплом, қисқа видеоролик ва бўлажак филм сценарийсини илова қилган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин эди.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Наверх