Погода
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Кейинги уч кунда Қозоғистонда ҳаво иссиқ бўлади

6 Октября 2021 20:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Синоптиклар мамлакатда 7-9 октябр кунлари об -ҳаво қандай бўлишини прогоз қилишди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Кейинги уч кун ичида ёмғир тўхтайди ва ҳарорат кўтарилади.

Шимоли-ғарбий антициклон туфайли мамлакатнинг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди, об-ҳаво очиқ бўлади.

Фақат шарқ ва жанубда об-ҳаво циклон туфайли ёмғирли ва қорли бўлиши кутилмоқда.

Шундай қилиб, 7 октябр куни мамлакат шарқида кучли ёмғир ёғади.

Шунингдек, бутун республика бўйлаб кечаси ва эрталаб туман тушади.

Шарқда ва марказда - муз ва бўрон, жанубда довул кутилмоқда.

Ғарб ва шимоли -ғарбда кундузи ҳаво ҳарорати -10 ... 18, шимолда, шарқда ва марказда - 8 ... 15 даражгача, жанубий ҳудудларда 15 ... 20 даражагача кўтарилади.


Ключевые слова: Об-ҳаво,
Наверх