Погода
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қасим-Жомарт Тоқаев бизнесни университетларга ҳомийлик қилишга чақирди

21 Января 2022 16:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тадбиркорларни мутахассислар тайёрлаш учун маҳаллий олий ўқув юртларига ҳомийлик қилишга чақирди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Ишлаб чиқаришга сармоя киритиш, илм-фан ва таълим соҳасида юқори сифатли иш ўринлари яратиш ўз самарасини беради ва биз буни қилишимиз керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев бизнес вакиллари билан учрашувда.

Давлат раҳбари тадбиркорларни мамлакатимиз олий ўқув юртларига ҳомийлик қилишга чақирди.

«Масалан, малакали кадрлар, айниқса, техник йўналишлар бўйича мутахассислар йўқлигига арз қилиш ўрнига, нега йирик тадбиркорлар коллежларни ҳомийликка олиб, уларнинг васийлик кенгашига кириб, ёшларни амалиётга жалб этиш, лаборатория ва устахоналарни жиҳозлаш билан шуғулланмайди? Бу йўналишда ҳозирда алоҳида корпорацияларгина ишламоқда, лекин буни умумий йўлга қўйиш керак», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Серик Сабеков

Ключевые слова: ҚР Таълим ва фан вазирлиги, Бизнес,
Наверх