Погода
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Францияда вакцина рухсатномасини жорий этиш тўғрисидаги қонун кучга кирдиди

21 Января 2022 10:59

PARIS. Kazinform - Францияда 24 январдан жамоат жойларига, жумладан транспортга кириш учун зарур бўлган вакцина рухсатномасини жорий этиш тўғрисидаги қонун кучга кирди, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.

2 февралдан кўчада ҳимоя ниқобларини тақиш талаби бекор қилинади. Тунги клублар 16 феврал куни очилади. Сўнгги бир ой ичида, яқинлашиб келаётган чекловлар кучайиши фонида Францияда бир миллиондан ортиқ одам вакцинанинг биринчи дозасини олди.

Шу билан бирга, Франциядаги ўқитувчиларнинг санитария чораларининг тартибсиз жорий этилишига қарши иккинчи иш ташлаши қўллаб-қувватланмади. Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, унда 2 фоизга яқин ўқитувчилар иштирок этган. Душанбадан бошлаб 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар бустер вакцина олишлари мумкин бўлади. Франция Бош вазири Жан Кастекс ҳам феврал ойидаги таътилдан кейин мактаблардаги чекловларни юмшатишга ваъда берди.

Ключевые слова: Тиббиёт, Европа,
Наверх