Погода
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Европада COVID-19 га қарши вакцинанинг учинчи компоненти билан эмлаш бошланди

21 Сентября 2021 10:59

RIM -LONDON. Kazinform - Италия иммунитети пасайган одамларни, жумладан саратон касаллари ва имплант қабул қилувчилар (Италияда 3 миллионга яқин шундай одамлар бор) коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи компоненти билан эмлашни бошлади. Шундан сўнг, эмлаш кампаниясининг учинчи босқичи қариялар уйларида ва тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилади, дея хабар беради Kazinform euronews.cоm сайтига таяниб.

Буюк Британияда 50 ёшдан ошган фуқаролар ва хавф остида бўлганлар душанбадан бошлаб препаратнинг учинчи компоненти билан эмланишлари мумкин бўлади.

Душанба куни Франция Бош вазири идораси соғлиқни сақлаш масалалари бўйича янги қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилди. Ҳужжат 13 октябрда Вазирлар Кенгаши муҳокамасига қўйилади ва маъқулланса, 15 ноябрдан кучга киради.

Шу билан бирга, Германиянинг BioNTech компанияси америкалик ҳамкори Pfizer билан биргаликда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган вакцинанинг синовлари муваффақиятли якунланганини эълон қилди. Бунинг учун катталарга қараганда препаратнинг уч баравар кам дозалари ишлатилган, лекин улар бир хил натижани берган.

Ключевые слова: Тиббиёт, Вакцина, Европа,
Наверх