Погода
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
Курс валют
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

АҚШнинг 10 та штатида коронавируснинг «омикрон» штаммлари аниқланган

4 Декабря 2021 14:25

NEW YORK. Кazinform - АҚШнинг 50 та штатидан камида 10 тасида коронавируснинг «Омикрон» штамми билан касалланган, дея хабар беради Кazinform Тhе Wall Street Journalга таяниб.

Нашр маълумотларига кўра, «омикрон» штамми билан касалланиш ҳолатларининг аксарияти Африка жанубидан келган беморларда аниқланган. Бироқ, камида иккита штатда - Гавайи ва Миннесотада вируснинг янги штамми АҚШдан чиқмаган одамларда топилган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал марказлари веб-сайтида эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, сўнгги кунларда мамлакатда коронавирус инфекциялари сони ортган. Пайшанба куни АҚШда 138,4 минг янги касаллик ҳолати аниқланди. Душанба куни уларнинг сони 102 мингни ташкил этди.

Чоршанба куни Калифорнияда Америка Қўшма Штатларида «Омикрон» вируси билан касалланган биринчи ҳолат қайд этилди. Янги штамм ташхиси қўйилган бемор 22 ноябр куни Жанубий Африкадан АҚШга етиб келган. У тўлиқ эмланган.

Ключевые слова: Хориж,
Наверх