Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Зиёлилар Абай ҳайкали пойига гул қўйдилар

10 Август 2020 13:50

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун буюк қозоқ шоири Абай таваллудининг 175 йиллиги муносабати билан давлат котиби Киримбек Кушербаев бошчилигидаги бир гуруҳ давлат ва жамоат арбоблари пойтахтдаги Абай ҳайкали пойига гул қўйдилар, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Гулдаста қўйиш маросимида ҚР Президент девони раҳбарининг ўринбосари Даурен Абаев, ҚР Бош вазирнинг ўринбосари Ерали Тоғжанов, Маданият ва спорт вазири Ақтоти Раймқулова, пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов, ҚР Президентнинг матбуот котиби Берик Уали ва Мажлис депутати Сауитбек Абдирахманов иштирок этди. Бундай маросимлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтди.






















Эслатиб ўтамиз, яқинда Қозоғистон ҳукумати томонидан 10 август Абай куни деб эълон қилинган эди. Шундай қилиб, давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан ҳукумат Абай кунини мамлакатнинг муҳим байрамлари рўйхатига киритди. Асосий мақсад Абайнинг мислсиз ижодини халқимизнинг маънавий ислоҳотчиси, жаҳон миқёсидаги даҳо сифатида тарғиб қилишдир.
Калит сўзлар: Абай, Маънавият,
Юқорига