Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ЖССТ коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича янги рекорд қайд этди

28 Октябрь 2020 10:43

JENEVA. Kazinform - Ўтган ҳафта дунёда коронавирусга чалинганларнинг рекорд сони қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг эпидемиологик бюллетенида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

19-25 октябрь кунлари 2,8 миллион одамда COVID-19 аниқланди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Бир ҳафта ичида тахминан 40 минг киши коронавирусдан вафот этган.

ЖССТ маълумотларига кўра, касаллик тез тарқалмоқда, айниқса Европа минтақасида. COVID-19 билан касалланиш янги ҳолатларининг ярмиси ушбу минтақада қайд этилган. Хусусан, ўтган ҳафта ичида Европада 1,3 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 33 фоизга кўпдир.

Коронавирус инфекциясининг ҳафталик ўсиши бўйича биринчи бешталикка кирувчи мамлакатлар:

Франция - 217,7 минг янги ҳолат;

Буюк Британия - 148,5 минг;

Россия - 114,5 минг;

Италия - 101,9 минг;

Белгия - 90,8 минг.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига