Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ЖССТ: Давлатларга COVID-19 аниқлайдиган 120 миллион экспресс-тест тарқатилади

29 Сентябрь 2020 13:24

NUR-SULTAN. Kazinform – Кейинги олти ой ичида кам даромадли ва ўрта даромадли мамлакатларга вирусни аниқлайдиган 120 миллион арзон, сифатли ва тезкор экспресс-тестлар берилади, деб хабар беради Kazinform news.un.orgга асосланиб.

Бу ҳақда махсус брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус маълум қилди.

«Биз COVID-19 вирусини қанчалик тез аниқласак, шунчалик тез хавфли вирусни юқтирган одамларни ажратиб, даволай оламиз», - деди у.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, тестнинг янги усули тахминан 15-20 дақиқада ишончли натижаларга эришишга имкон беради. Шу билан бирга, янги тест арзонроқ ва мураккаб техник жиҳозларни талаб қилмайди.

«Бу тиббий лабораториялар ва ўқитилган мутахассислар бўлмаган жойларда тест олишни кенгайтиришга имкон беради», - деди Тедрос Адҳаном Гебрейесус.

Айни пайтда битта экспресс-тестнинг нархи тахминан беш АҚШ долларини ташкил этади. Бу аввалги тестлардан анча арзон. ЖССТ нархларнинг пасайиши давом этишини башорат қилмоқда.

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, 120 миллион синовни етказиб бериш тўғрисидаги битим ишлаб чиқарувчи компаниялар ва Билл ва Мелинда Гейтс фонди томонидан имзоланган.

«Расман тасдиқланган келишув мавжуд, лойиҳани молиялаштириш бошланди ва энди ушбу тестларни тўлиқ сотиб олиш учун зарур маблағни жалб қилиш керак», - деди у.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига