Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ЖССТ: COVID-19 юқтирганлар ва ўлганлар сони юқори бўлиб қолмоқда

26 Август 2021 17:33

GENEVA. Kazinform - Ўтган ҳафта дунёда COVID -19 билан боғлиқ вазият барқарорлашди. Сўнгги икки ой ичида касаллик тез -тез ўсишда давом этган эди. Шунга қарамай, касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари ҳали ҳам юқори. 4,5 миллион янги инфекция юқтириш ҳолати ва 68,000 ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ЖССТ расмий сайтига таяниб.

Брифинг Twitterда намойиш этилди. Гебрейесуснинг сўзларига кўра, вазият ҳар хил минтақаларда, мамлакатларда ва провинцияларда турлича. Aйрим минтақаларда ва мамлакатларда инфекция юытириш ва ўлим кўрсаткичлари ҳали ҳам кескин ўсган, бошқа мамлакатларда эса пасайиш кузатилмоқда.

Вирус тарқалиши билан бу ҳудудларга хавф туғдиради.

ЖССТ хавфсизлик чораларини сақлашга ва коронавирусга қарши эмлашга чақиради.

Хабар қилинишича, ЖССТ коронавирус сабабларини аниқлаш устида ишламоқда.

Ўтган жума куни ЖССТ бутун дунё олимларини очиқчасига янги патогенларнинг пайдо бўлиши бўйича илмий маслаҳат гуруҳига (SAGO) мурожаат қилишга таклиф қилди.

SAGO янги патогенларни ўрганиш бўйича мутахассисларни ўз ичига олади, улар SARS-CоV-2 пайдо бўлишининг кейинги босқичини ўз ичига олади. ЖССТ барча малакали мутахассисларни ушбу гуруҳга қўшилишга таклиф қилади.

«Йигирмалик гуруҳи» яқинда жаҳон ҳамжамиятини пандемияга тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш учун маблағ ажратиш учун юқори даражадаги мустақил гуруҳ тузди.

Ўтган ой гуруҳ тавсияларни умумлаштирган ҳисоботни эълон қилди.

Улар пандемияга тайёргарлик кўриш ва унга жавоб беришда самарали глобал бошқарув зарурлигини тан оладилар.

Шунингдек, у эпидемиялар ва пандемияларнинг олдини олиш, уларга тайёргарлик кўриш, аниқлаш ва уларга жавоб бериш учун такомиллашган тизимлар ва воситаларнинг зарурлиги , шунингдек, вакциналар каби глобал тайёргарлик ва жавоб чораларини молиялаштиришни яхшилашга эҳтиёж борлигини тан олади.

Унинг айтишича, келгуси уч ой пандемияга тайёргарлик ва унга қарши курашиш учун муҳим давр бўлади.


Калит сўзлар: Дунё, Вакцина, Тиббиёт,
Юқорига