Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жорий йилнинг январь ойида 52 минг киши Меҳнат дастурида иштирок этди

22 Февраль 2021 15:38

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил январь ойида 52,4 минг киши самарали бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларда «Меҳнат» давлат дастурида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шу билан бирга, 49,3 минг киши иш билан таъминланди, шундан 13,8 минг киши - доимий иш жойлари.

«Субсидацияланган иш жойларига 35,7 минг киши иш билан таъминланди. Шу жумладан: ижтимоий иш ўринлари - 3,7 минг, ёшлар амалиёти - 1,4 минг; жамоат ишлари учун 30,6 минг киши», - дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Меҳнат» давлат дастурида 649 минг киши иштирок этди. 437,3 минг киши иш билан таъминланди, шундан 319,2 минг киши доимий иш билан таъминланди. Оммавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 12,7 минг микрокредит ва янги бизнес ғояларни амалга ошириш учун 44,9 мингта давлат гранти берилди. 18,7 минг киши қисқа муддатли малака ошириш курсларига юборилди, 18,4 минг киши ташкилотларида ўқитилди.


Юқорига