Об-ҳаво
Астана 6 °С
Алматы 15 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жорий йилда ҳудудларда 995 млрд тг 206 та лойиҳа ишга туширилади

15 Сентябрь 2020 13:36

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда ҳудудларда умумий қиймати 995 миллиард тенге бўлган 206 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вазирлик ҳудудлар билан биргаликда саноатнинг турли соҳаларини қамраб олган Саноатлаштириш хариталарини ишлаб чиқди. Бунда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва рақобатдош устунликлари ҳисобга олинади. Жорий йилда ҳудудларда умумий қиймати 995 миллиард тенгени ташкил этадиган 206 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. 18 мингдан ортиқ янги доимий иш ўринлари яратилади. Саноат жиҳатидан энг кўп янги ишлаб чиқаришлар сони агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат саноатида - 76 та лойиҳа. Қурилиш материаллари ва муҳандислик соҳасида - мос равишда 38 ва 19 та лойиҳа ишга туширилади», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида умумий қиймати 204 миллиард тенге бўлган 28 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ва 4300 иш ўрни яратилган.

«Учинчи чоракда умумий қиймати 97 миллиард тенге бўлган 14 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг асосий қисми жорий йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилади. Умуман олганда, лойиҳалар белгиланган муддатларда амалга оширилмоқда. Муаммолар ҳокимиятлар билан биргаликда ҳал қилинмоқда. Қарағанди, Ақтўбе ва Алмати вилоятлари ишга туширилган лойиҳаларга сармоя киритиш бўйича етакчи ўринда», - деди Бейбит Атамқулов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига