Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жетисай шаҳрида 90га яқин эҳтиёжманд оилага уй-жой берилди

9 Июнь 2021 10:05

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилояти, Жетисай шаҳрида эҳтиёжманд 88 нафар оила уй-жой билан таъминланди. Ушбу кўп қаватли уйлар «Нурли ер» дастури асосида қурилган, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳудудий алоқа хизматига таяниб.

Жетисай тумани ҳокими Мурат Қадирбек кўп болали оналарга хонадонларнинг калитларини тантанали равишда топширди.

«Ростини айтсам, бизга квартира берилишини куникеча билдик. Бу янгилик оиламиз учун катта совға бўлди. Илгари биз ер участкасини ижарага олганмиз. Энди ўзимизнинг квартирамиз бор. Ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдираман«, - деди кўп болали она Зухра Сахиева.






«Бизнинг асосий мақсадимиз - уйсизлар сонини камайтиришдир», - деди туман раҳбари Мурат Қадирбек. У келажакда уй-жойлар қурилиши давом этишини таъкидлади. Яъни, уй учун навбатда турган ҳар бир фуқарони уй-жой билан таъминлаш бўйича доимий ишлар олиб борилади.


















Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш, Уй-жой,
Юқорига