Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 13 °С
Валюта курси
USD 405.69
EUR 455.51
RUB 5.72
CNY 57.42

Жанубий Кореяда яна 52 нафар одам коронавирус юқтирди

21 Февраль 2020 11:13

SEOUL. Kazinform – Жанубий Кореяда яна 52 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Жами инфекция юқтирганлар сони мамалкатда 156 одамга етди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига ҳавола қилиб.

Касаллик юқтирганларнинг кўпчилиги Тэгу шаҳрининг жануби-шарқида черков хизматига келган одамлардир. Касаллик аниқланган 52 одамнинг 41 нафари Сеулдан 300 км жануби-шарқда, Шимолий Кёнсан провинциясидандир.

Корея касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (KCDC)нинг маълум қилишича, Сеулда яна учта ҳолат аниқланган.

Коронавирус юқтириш ҳолатлари бирдан ортгани сабабли мамлакат ҳукумати Тэгу ва Чхондо шаҳарларини «алоҳида назаорат қилинадиган ҳудудлар» деб эълон қилишга мажбур бўлган.

Тэгуда ва унга қўшни Шимолий Кёнсан провинциясида аниқланган ҳолатларнинг умумий сони - 111, Тэгу черковида вирус юқтириш ҳолатлари эса 82га етди.

Жума куни вирус бор-йўқлиги текширилган ва карантинга олинган одамлар сони 2707 одамга етди, пайшанба куни улар 1860 нафар эди.

3 январдан бошлаб Жанубий Корея COVID-19 вируси туфайли 14 816 одамни текширувдан ўтказган, 11 953 одамда вирус йўқлиги аниқланган. 16 нафар бемор тўлиқ тузалиб чиққан.

Калит сўзлар: Узоқ Шарқ, Тиббиёт,
Юқорига