Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жанубий Кореяда пандемия бошланганидан бери энг юқори кунлик кўрсаткич қайд этилди

8 Июль 2021 15:27

SEOUL. YONHAP – Kazinform - Жанубий Кореяда пайшанба куни пандемия бошланганидан бери энг юқори кунлик кўрсаткич қайд этилди, деб хабар беради Kazinform YONHAP агентлигиuга таяниб.

Мамлакат янги пандемия тўлқини учун тайёргарлик кўраётган бир пайтда, расмийлар вирусга қарши курашиш бўйича қаттиқ чораларни кўриб чиқмоқдалар.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлигининг (KDCA) маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 инфекциясининг 1275 та янги ҳолати, шунингдек, 1227 та маҳаллий инфекция қайд этилган. Натижада коронавирус инфекциясининг умумий сони 164 028 тага етди.

Бу ўтган йилнинг 20 январидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич. Ўша куни мамлакатда коронавирус инфекциясининг биринчи касаллиги аниқланган.

Бундан ташқари, мамлакатда биринчи марта коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг кунлик сони кетма-кет икки кун давомида 1200 кишидан ошди.

Қурбонлар сони 2034 кишига етди.

Калит сўзлар: Хориж, Тиббиёт,
Юқорига