Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жанубий Кореяда ниқоб тақмаганларга қандай чора кўрилади

12 Октябрь 2020 11:41

SEUL. Kazinform – Сешанба кунидан бошлаб Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўхтатиш мақсадида жамоат транспортида ва жамоат жойларида мажбурий ниқоб режими жорий этилди, деб хабар беради Kazinform Yonhapга таяниб.

Агар одамлар жамоат транспортида ва намойишларда, шунингдек тиббиёт муассасаларида ниқоб тақмасалар, уларга 100 000 вонгача (87 АҚШ доллари) жарима солинади.

Жамоат транспорти ташкилотлари ва намойишлар ташкилотчилари, жамоат транспорти фойдаланувчилари ёки йиғилиш қатнашчилари томонидан талабларни бажармаганлиги учун 3 миллион вонгача жаримага тортилади.

Бироқ, 14 ёшгача бўлган болалар ва соғлиғи сабабли ниқоб киёлмайдиганлар бундан мустасно. Шунингдек, одамларга махсус ҳолатларда, масалан, ювинишда, овқатланаётганда ёки сузишда маскаларини ечиб олишга рухсат берилади.






Жамоат жойларида бурундан ниқобларни олиб ташлаганларга ҳам жазо қўлланилиши мумкин. Шарфлар ёки айрим турдаги ниқобларга йўл қўйилмайди. Ҳукумат сешанба кунидан бошлаб қоидабузарларга жарима солишни бошлашни режалаштирмоқда.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига