Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жанубий Кореяда коронавирус юқтириш ҳолатлари  сони рекорд даражага етди

24 Сентябрь 2021 17:30

SЕОUL. YONHAP. Kazinform - Жанубий Кореяда ҳар кунги коронавирус юқтириш ҳолатлари жума куни рекорд даражага- 2434 тага етди, бу 10 августда қайд этилган олдинги рекорд (2221 та ҳолат) ни бузди, деб хабар беради Kazinform YONHAPга таяниб.

Чхусок байрами (Жанубий Кореяда Шукрона куни) пайтида одамларнинг оммавий чиқиб кетиши коронавируснинг бутун мамлакат бўйлаб тез тарқалишига олиб келди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш идоралари душанба-шанба кунлари Чҳусокда миллионлаб жанубий кореяликлар ўз шаҳарларига борганларидан кейин вирус билан касалланишлар сони ҳар куни кўпайишини башорат қилишди.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва профилактика агентлиги (KDCA) маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 вирусини юқтиришнинг 2434 та янги ҳолати, шу жумладан маҳаллий инфекция юытиришнинг 2416 та ҳолати қайд этилган. Касалликлар сонининг кўпайиши туфайли мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 295 132 кишига етди.

Мамлакатда бир кунда коронавирусдан яна етти киши вафот этди. Хавфли эпидемиядан вафот этганларнинг умумий сони 2434 кишини ташкил қилмоқда.


Калит сўзлар: Тиббиёт, Дунё,
Юқорига