Об-ҳаво
Астана 11 °С
Алматы 9 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 7 513 кишига етди

10 Март 2020 11:28

SEOUL. Yonhap - Kazinform - Сешанба куни Жанубий Корея 131 та янги коронавирус юқтириш ҳолати аниқланганини эълон қилди. Мамлакатда ушбу касалликка чалинганлар сони 7 513 кишига етди, дея хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Жанубий кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг (KCDC) маълумотларига кўра, ўтган йили Хитойда пайдо бўлган респираторли вирусдан 54 киши вафот этган. Ўлим ҳолатларининг аксарияти сурункали касалликка чалинган кекса беморларда кузатилмоқда.

Тасдиқланган ҳолатларнинг 63 фоизга яқини 2,5 миллион аҳолига эга мамлакатнинг тўртинчи йирик шаҳри бўлган Тэгу шаҳридаги Синчхонджи (Shincheonji) диний сектаси филиали билан боғлиқ.

Сўнгги пайтларда янги ҳолатлар аниқланиш суръати секинлашмоқда. Соғлиқни сақлаш муассасалари Синчхонджи (Shincheonji) сектасининг 210 000 вакилини текшириб бўлган.

Расмийларнинг айтишича, улар ҳали ҳам вирус тарқалишидан хавотирда.

Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг (KCDC) маълумотларига кўра, аниқланган 131 янги ҳолатдан 92 таси кеча Тэгу шаҳрида, 10 таси Шимолий Кёнсандо провинциясида бўлган. Тэгуда касаллар умумий сони 5 663, Шимолий Кёнсандода 1 117 киши.

Шунингдек, Сеулда 11 та янги ҳолатлар қайд этилган.

Калит сўзлар: Узоқ Шарқ,
Юқорига