Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жанубий Кореяда эмлаш сертификати ҳамма жойда «рухсатнома»  сифатида ишлатилади

13 Октябрь 2021 16:50

NUR-SULTAN. Kazinform- Жанубий Кореяда ‘млаш сертификати ҳамма жойда «рухсатнома» сифатида ишлатилади. Бу ҳақда Қозоғистонда CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Жанубий Корея ҳар қандай вазият учун «рухсатнома» сифатида эмлаш сертификатини бермоқчи. CОVID-19 паспорти-оммавий тадбирлар, турли жамоат жойлари ва давлат идораларига чекловсиз кириш ҳуқуқи. Бу таклифни Бош вазир Ким Бу Гём ҳукуматнинг пандемиядан кейинги ўтиш қўмитаси йиғилишида билдирди. Шунингдек, эпидемиологик вазият яхшиланганига қарамай, мажбурий ниқоб тақиш бекор қилинмаслиги қайд этилди. Пандемия бошланганидан бери Жанубий Кореяда 335 742 та коронавирус инфекцияси қайд этилган.

AҚШнинг энг йирик авиакомпанияси Боеing ходимларидан эмланганлигини тасдиқлашни талаб қилди. Компания раҳбарияти AҚШ Президенти Жозеф Байденнинг америкалик пудратчилар учун берган буйруғига амал қилишини тушунтирди. Ҳужжатга кўра, ходимларининг умумий сони 100 дан ошадиган компаниялар ўз ходимларидан COVID-19 га қарши эмланишни талаб қилишлари керак. Учувчилар, стюардессалар ва ходимлар ишлашни давом эттириш учун 8 декабргача эмлаш сертификатини ёки тиббий маълумотномани тақдим этишлари шарт.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Вакцина, Дунё,
Юқорига