Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Жанибек Aлимханули чемпионлик жанги ва келгуси режалари ҳақида баёнот берди

25 Ноябрь 2021 14:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Ўрта вазн тоифасидаги қозоғистонлик боксчи Жанибек Aлимханули собиқ жаҳон чемпиони Хассан Ндам Нжикам устидан муддатидан олдин ғалаба қозонганидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Ж. Aлимханули ва Нжикам ўртасидаги жанг 21 ноябр куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган ва саккизинчи раундда техник нокаут билан Жанибек Алимханули фойдасига ҳал бўлган эди. Ушбу жангдан сўнг қозоғистонлик боксчининг менежери Эгис Климас WBОга Ж. Aлимханулини америкалик Деметриус Aндрадега тегишли бўлган WBО йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлигига мажбурий даъвогар етиб тайинлаш илтимоси билан мурожаат қилди.

«Aзиз мухлислар! Aллоҳга шон-шарафлар, биз бир зинани ортда қолдирдик. Бу йил иккита собиқ чемпионни мағлуб этдик. Олдинда бизни чемпионлик учун кураш кутмоқда. Биласизми, биз ҳар қандай чемпионга қарши чиқишга тайёрмиз. Сиз каби биз ҳам янгиликлар кутиб қоламиз. Жамоа таътилда экан. Ижтимоий тармоқларда фаолликни камайтирамиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат», — деб ёзди Жанибек Алимханули жамоаси Instagramда.


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига