Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жамбил вилоятида ўпкаси 60 фоиз шикасланган 83 ёшли онахон коронавирусдан соғайди

28 Август 2020 11:00

TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида 83 ёшли онахон ўз иродаси туфайли коронавирусни енгиб чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Жамбил вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, 83 ёшли, Жуали туманида яшовчи Нурипа Даулетбай аввал юрак хуружига учраган. Унга яна бир касаллик қўшилганда, аввалига эътиборсиз қолдирди ва уйда даволанди. Аммо соғлиғи ёмонлашиб, қуруқ йўтал, умумий заифлик, нафас қисилиши ва нафас олиш қийинлашгач, тез ёрдам уни Жуали туманидаги касалхонага олиб боради.

«Кўкрак қафаси рентген текширувидан сўнг онахон пневмония билан касалланиб, Тараз шаҳридаги юқумли касалликлар бўлимига ўтказилди. ПЗР тести ижобий натижа кўрсатди, шифокорлар унга «Covid-19, вирусли пневмония - 60%» ташхисини қўйишди», - дейилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.

Ёши улуғ бўлишига қарамай, беморнинг иродаси кучли эди. У шифокорнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилди ва қон босими, уйқусизлик ва буйрак шикастланишига қарамай, 16 кундан кейин соғайиб чиқди.


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига