Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Жамбил вилоятида қадимий қимиз байрами бўлиб ўтди

16 Май 2022 12:08

TARAZ. Kazinform - Жамбил вилоятида «Қымызмұрындық-2022» ҳудудий этник фестивали бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоят раҳбари Нуржан Нуржигитов иштирокида Талас туманида қадимий «Қымызмұрындық-2022» байрами бўлиб ўтди.

Меҳмонларга иссиқ баурсақ ва қимиз билан тарқатилди.

Этнофестивалга барча Жамбил вилоятидан юз нафар фахрийлар таклиф этилди. Қадимги қозоқ халқининг одатига кўра, ҳурматли оқсоқоллар биринчи қимиздан татиб кўришлари керак. Улар «Ауыз тию», «Биебайлар» маросимларида қатнашдилар, дуо қилишди, юртга тинчлик, тотувлик ва фаровонлик тиладилар.

Байрам давомида қозоқ халқининг миллий урф-одатлари намойиш этилди, халқ қўшиқлари янгради, спорт мусобақалари, ҳунармандларнинг кўргазмалари ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Таразда «Қимиз – миллий бойлик» миллий бренд маҳсулоти бўйича мамлакатнинг биринчи халқаро форуми бўлиб ўтганди. Унда Қозоғистоннинг барча вилоятлари, шунингдек, Саха (Россия) Республикасидан, Қирғизистондан, Туркиядан қадимий ичимлик ишлаб чиқарувчилари иштирок этишган.


Муаллиф: Галина Скрипник

Калит сўзлар: Маданият, Жамбил вилояти,
Юқорига