Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жаҳоннинг 5 мамлакатида «Abai Uii»  маданий-ишбилармонлик уйи очилди

12 Июль 2021 18:51

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг кўмаги билан чет элларда «Abai Uii» лойиҳаси иш туширилди. Бу ҳақда «Отандастар қоры» (Ватандошлар жамғармаси) вице-президенти Мағауия Сарбасов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги кўмаги билан «Abai Uii» маданий-ишбилармонлик уйи ишга туширилди. Ушбу лойиҳа хориждаги ватандошлар билан маданий, гуманитар ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида гуманитар, маданий, илмий, таълим, спорт ва бошқа соҳаларда турли дастурлар амалга оширила бошлади», - деди М. Сарбасов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

2020 йилда «Abai Uii» маданий-ишбилармонлик уйи Россиянинг Омск шаҳрида, Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида, Туркиянинг Истанбул шаҳрида, Германиянинг Берлин шаҳрида ва Украинанинг Киев шаҳрида очилди.

«2021 йил охирига қадар биз бундай лойиҳани Мўғулистоннинг Баян-Улгей провинциясида, Россиянинг Астрахан ва Қирғизистоннинг Бишкек шаҳарларида очишни режалаштирмоқдамиз. Бу, албатта, ўша мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятга ва расмийларнинг позициясига боғлиқ. Аммо, биз Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва элчихоналари билан ишлаяпмиз ва барча лойиҳалар амалга оширилишига умид қиламиз «, - деди Мағауия Сарбасов.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳар хил маълумотларга кўра, чет элларда 5-7 миллион қозоқ яшайди. Айни пайтда аниқ рақамни аниқлаш бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

Чет элда 250 қозоқ маданий маркази мавжуд бўлиб, улардан 71 таси билан меморандум имзоланган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Юқорига