Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Жаҳон бозорида нефт нархи 6 фоизга ошди

10 Март 2020 10:37

SINGAPORE. Kazinform - Сешанба куни нефт нархи 6 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.

Американинг сланецли нефт қазиб олувчи компаниялари ОПЕКнинг маҳсулотларини жаҳон бозорига етказиб бериши сабабли келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришлари мумкин.

Брент нефтининг нархи 2,31 долларга (6,7%) кўтарилиб, бир баррел учун 36,67 долларни ташкил қилди. АҚШда WTI нефтининг нархи 1,79 долларга (5,8 фоизга) кўтарилиб, бир баррел учун 32,92 долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни иккала кўрсаткич ҳам энг паст даражага тушиб кетганди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, нефт нархи 25 фоиз тушишининг ўрнини қоплай олмайди, чунки коронавируснинг тарқалиши талабни пасайтирди. Энергия етказиб берувчиларда ҳам нархлар кескин тушиб кетган.

Exxon акциялари 12% арзонлашган. Chevron акциялари эса 15 фоиздан кўпроққа тушди.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига