Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Жаҳон ҳамжамияти Aфғонистонга ёрдам бериши керак - Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги

12 Октябрь 2021 17:05

NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон ҳамжамияти Aфғонистонга ёрдам бериши керак. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Aқан Рахметуллин Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши Ташқи ишлар вазирлари 6 -йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яна бир муҳим масала - Aфғонистондаги вазият. Жаҳон ҳамжамияти шунча азоб чеккан бу мамлакатга ёрдамга келиши керак. Aфғонистон инқирози Осиё давлатлари ўртасида ишонч чоралари ва жамоавий масъулият асосларини мустаҳкамлаш муҳимлигини кўрсатди «,-деди Aқан Рахметуллин.

Унинг фикрича, ишонч ва ҳамкорликни ўрнатмасдан, глобал ва минтақавий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилишда ҳақиқий ютуқларга эришиш жуда қийин.

«Шу нуқтаи назардан, Қозоғистоннинг ОҲИЧК раислигидаги устувор вазифаларига мувофиқ, биз ОҲИЧК ҳудудида хавфсизлик, тинчлик, иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиётни янада мустаҳкамлаш учун бор кучимизни сарфлашга тайёрмиз», - деди ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги,
Юқорига