Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида архитектура ёдгорликлари кўплиги маълум бўлди

27 Октябрь 2021 13:40

TASHKENT. Kazinform – Самарқанд вилоятида архитектура ёдгорликлари сони Ўзбекистон бўйича энг кўп экани маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитасига таяниб.

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, архитектура ёдгорликлари сони 2264 тани ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича архитектура ёдгорликлари сони:

Самарқанд вилоятида - 562 та

Бухорода вилоятида - 507 та,

Тошкент шаҳрида - 288 та,

Қашқадарё вилоятида - 208 та,

Фарғона вилоятида - 139 та,

Хоразм вилоятида - 136 та,

Жиззах вилоятида - 100 та,

Наманган вилоятида - 98 та,

Андижон вилоятида - 74 та,

Навоий вилояти - 70 та,

Сурхондарё вилоятида - 36 та,

Қорақалпоғистон Р.да 24 та,

Сирдарё вилоятида 15 та,

Тошкент вилоятида - 7 тани ташкил этган.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Статистика,
Юқорига