Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг қарийб 80 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди

26 Ноябрь 2021 17:33

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган аҳолининг деярли 80 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 32 803 308 доза вакцина қўлланилган бўлиб, улардан 17 098 127 киши биринчи, иккинчи ва учинчи (Хитой-Ўзбекистон вакцинаси ZF-UZ-VAC2001 уч дозада эмланади), вакцина компоненти билан мос равишда 10 360 453 ва 5 344 728 нафар ўзбекистонлик эмланган.

«Биринчи доза билан эмлаш даражаси мамлакатимизнинг катта ёшли аҳолига нисбатан 79,7 фоизини ташкил этади», - дейилади ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан эмлаш кампанияси бошланган эди. Эмлаш олтита препарат билан амалга оширилади: AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, «Спутник-V», Moderna, Pfizer ва Sinovac.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Марказий Осиё, Вакцина,
Юқорига