Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистоннинг  5 та партияси ҳам президентликка номзодларини кўрсатди

8 Август 2021 09:16

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистоннинг рўйхатга олинган 5 та партияси ҳам президентликка ўз номзодларини кўрсатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) навбатдаги пленумида Сиёсий кенгаш аъзоси Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Миллий демократик партияси Мақсуда Ворисовани, Миллий тикланиш демократик партияси Алишер Қодировни номзод қилиб кўрсатди.

Аввалроқ Экологик партия ва «Адолат» социал-демократик партияси Нарзулла Обломуродов ва Баҳром Абдуҳалимовни президентликка номзод қилиб кўрсатганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 24 октябр куни бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 23 июлда бошланган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Калит сўзлар: Сайлов-2021, Марказий Осиё,
Юқорига