Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди

22 Июль 2021 12:04

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда Kazinform UzAга асосланиб хабар беради.

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 21 июл куни яна 1 миллион доза вакцина Тошкентга етказиб берилд. Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

27 мартда — 1 миллион доза,

27 апрелда — 1 миллион доза,

18 майда — 1 миллион доза,

19 майда — 500 минг доза,

10 июнда — 1 миллион доза,

29 июнда — 1 миллион доза,

30 июнда — 1 миллион доза,

20 июлда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, жами вакцина захираси 9 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

370 минг дозаси «Спутник V»,

710 минг дозаси AstraZeneca,

8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

Калит сўзлар: Вакцина, Марказий Осиё,
Юқорига