Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонга «Pfizer» вакцинасининг навбатдаги партияси етиб келди

25 Октябрь 2021 18:03

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонга 25 октябрь куни «Pfizer/BioNTech» вакцинасининг 273 минг 780 дозалик партияси олиб келинди. Бу ҳақда Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 35 миллион 200 минг дозадан ошган. Улардан:

- 1 миллион 594 минг 480 дозаси — «AstraZeneca»;

- 25 миллион 933 минг 818 дозаси — «ZF-UZ-VАC2001»;

- 720 минг 500 дозаси — «Спутник V»;

- 3 миллион 60 минг дозаси — «Moderna»;

- 2 миллион 280 дозаси — «Pfizer/BioNTech»;

- 1 миллион 976 минг дозаси — «Sinovac» вакцинаси.

Қайд этилишича, шундан 25 миллион 101 минг 646 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Калит сўзлар: Вакцина, Марказий Осиё,
Юқорига