Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар сони йил охиригача 47 миллион дозадан ошади

18 Октябрь 2021 14:02

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонга жорий йилнинг октябрь ойида COVAX дастури доирасида Pfizer-BioNTech вакцинасидан 800 минг доза ва Sinovac вакцинасидан 1,7 млн. доза олиб келиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, мамлакатнинг ўзида 15,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 ҳамда 633 минг дозадан ортиқ икки компонентли «Sputnik V» вакциналари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Умумий ҳисобда 18,9 миллион дозадан ортиқ вакцина келгусида эмлаш жараёнларида қўллаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказилади.

Ҳозир Ўзбекистонда эмлаш бошланганидан бери 28 687 988 доза вакцина келтирилган бўлиб, йил охиригача бу кўрсаткич 47 миллион дозадан ошиши режалаштирилган.

Ушбу миқдор билан Ўзбекистон аҳолисининг 17,4 миллион нафарини тўлиқ эмлаш мумкин бўлади.

Калит сўзлар: Вакцина, Марказий Осиё,
Юқорига