Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг хорижга олтин-кумуш олиб чиқишига рухсат берилди

28 Сентябрь 2020 10:00

TASHKENT. Kazinform – «Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ЎР Президенти Ш.Мирзиёев фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform ЎР Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналига асосланиб хабар беради.

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.


Калит сўзлар: Хориж, Марказий Осиё,
Юқорига