Об-ҳаво
Астана 11 °С
Алматы 9 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Ўзбекистонда яна уч кишидан коронавирус топилди

19 Март 2020 09:40

TASHKENT. UzA - Kazinform – Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 нафарга етди, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига ҳавола қилиб.

Эслатиб ўтамиз, муқаддам Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Ҳар уч фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига