Об-ҳаво
Астана 13 °С
Алматы 14 °С
Валюта курси
USD 405.69
EUR 455.51
RUB 5.72
CNY 57.42

Ўзбекистонда яна 9 кишидан коронавирус топилгани маълум бўлди

20 Март 2020 13:53

TASHKENT. UzA - Kazinform – Ўзбекистонда бугун яна 9 кишидан коронавирус топилгани маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига ҳавола қилиб.

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.

Айни пайтга келиб, коронавирус инфекция аниқланган беморлар сони 33 нафарга етди.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига