Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш 72,5  фоизга камайган

21 Сентябрь 2021 13:55

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 8 ойида мамлакатда қанча трактор ва култиватор ишлаб чиқарилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-август ойларида 173 дона трактор ишлаб чиқарилган.

Трактор ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 фоизга камайган.

Ишлаб чиқарилган тракторлар сони (январь-август ойларида):

2019 йил - 983 дона;

2020 йил - 630 дона;

2021 йил - 173 дона.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-август ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида жами 383 дона култиватор ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 фоизга камайган.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Ишлаб чиқариш,
Юқорига