Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

13 Октябрь 2021 12:14

TASHKENT.UzA-Kazinform – Россиянинг Н.Гамалей номидаги эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга асосланиб хабар беради.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, «Jurabek Laboratories» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасининг 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиология назорати ва соғлиқни сақлаш хизматига ўтказилди. Бу Ўзбекистонда чиқарилган иккинчи вакцина.

Аввалроқ бу компания хитой-ўзбек олимлари томонидан биргаликда ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг жами 7 миллион дозасини ишлаб чиқарди, шундан 1 458 820 дозаси эмлаш кампаниясига етказиб берилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш жараёнида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилади.

Улардан:

• 460 минг доза «Спутник V»,

• 986,480 минг доза AstraZeneca,

• 13,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001,

• 3 миллион 60 доза - Moderna,

• 1,2 миллион доза Pfizer/BioNTech вакцинаси.

Калит сўзлар: Вакцина, Марказий Осиё,
Юқорига