Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда сентябрь ойида  электромобиль сотиб олиш камайди

27 Октябрь 2021 12:00

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ўтган ойда мамлакатга қанча электромобиль олиб келинганини очиқлади, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, 2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга хориждан 57 та электромобиль импорт қилинган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2021 йилнинг август ойига нисбатан 12 тага кам.

Ўзбекистон сентябрь ойидаги электромобиллар хариди учун 1,3 млн АҚШ доллари сарфлаган.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Транспорт,
Юқорига