Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда сайловларга 21 минг тиббиёт ходими жалб қилинган

24 Октябрь 2021 13:41

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда Президент сайловида овоз бериш бошланди. Сайловлар давомида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилгани ҳақида Kazinform мухбири маълум қилди.

МСК маълумотларига кўра, сайлов участкаларига 21 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари бириктирилган. Сайловга бир кун қолганда сайлов участкалари бинолари вентиляция ва тўлиқ дезинфекция қилинди, зарур термометрлар, тиббий ниқоб ва қўлқоплар, дезинфекциялаш воситалари билан таъминланди. Сайлов комиссияларининг барча аъзолари эмланди. Биноларнинг кириш қисмида ва овоз бериш хонасида ижтимоий масофани сақлаш учун 1,5-2 метрли белгилар ва йўналиш белгилари қўлланилган.

Сайлов участкасида тиббиёт ходими бинога кираверишда ташриф буюрувчиларнинг ҳароратини ўлчайди, қўлларини антисептик билан дезинфекция қилади ва ниқоблар мавжудлигини назорат қилади. Ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган фуқаролар учун овоз бериш учун махсус хоналар ташкил этилган. Бу хоналар барча зарур дори воситалари билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, коронавирусга қарши стационар даволанаётган ёки уйда даволанаётган сайловчилар учун овоз бериш ташкил этилди, улар учун кўчма сайлов қутилари ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сайловда беш номзод, жумладан, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев даъвогарлик қилмоқда.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига