Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда Президент сайлови кампанияси бошланди

23 Июль 2021 13:36

TASHKENT. Kazinform – Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови сайловолди кампаниясига старт берилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилди.

Тадбирда сиёсий партиялар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этяпти.

Унда Марказий сайлов комиссияси 2021 йилнинг 24 октябрь санасини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди.

Сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига