Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ўзбекистонда олий ўқув юртлари ва мактабларда дарслар онлайн форматга ўтказилди

21 Январь 2022 13:57

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда олий ўқув юртлари ва мактаб дарслари бир ой муддатга онлайн форматга ўтказилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Таълим вазирлиги 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида онлайн режимида бўлишини маълум қилди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифига асосан коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиши юқорилигини эътиборга олган, жорий йилнинг 24 январдан бошлаб, бир ой муддат давомида мактабларда ўқув жараёни онлайн режимда ўтказилади.

Ўқувчилар учун масофавий таълим йўналишида сифатли таълим олиш учун Миллий телерадиокомпания ҳамда «Онлайн мактаб» телеграм канали орқали амалга оширилади. «Онлайн мактаб» лойиҳаси бўйича машғулотлар жадвали ҳар куни «Онлайн мактаб» телеграм каналида эълон қилинади», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, мамлакат олий ўқув юртларида дарслар бир ой давомида онлайн тарзда ўтказилади.

Калит сўзлар: ОТМ, Марказий Осиё,
Юқорига