Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда мобил телефон импорти ошмоқда

15 Июнь 2021 17:20

TASHKEHT. Kazinform – 2021 йилнинг январ-май ойларида чет эллардан қиймати 45,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 628,9 минг дона мобил телефон олиб келинган. Шу тариқа, телефон импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 399 568 тага ошган, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизматига асосланиб.

5 ой давомида Ўзбекистон асосан 10 та мамлакатдан телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 422,1 минг дона

Вьетнам – 72,9 минг дона

Қозоғистон – 63,5 минг дона

БАА – 42,6 минг дона

Ҳиндистон – 27,7 минг дона

Россия – 600 дона

Япония – 16 дона.

Калит сўзлар: Марказий Осиё, Ахборот технологиялари,
Юқорига