Об-ҳаво
Астана -7 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда Марказий Осиё халқаро институти ташкил этилди

23 Сентябрь 2020 15:44

NUR-SULTAN. Kazinform – Институт қўшни давлатларнинг ташқи сиёсат концепция ва мақсадларини таҳлилий ёндашувлар асосида пухта ўрганади, деб хабар беради Kazinform Kun.uzга таяниб.

Нашрнинг хабар беришича, Марказий Осиё халқаро институти ўтган ойда ташкил этилган. Институтнинг асосий вазифалари сирасига энг аввало, минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришга қаратилган стратегия ва дастурларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш, уларни илмий асосланган ҳолда чуқур таҳлил қилиш ва тадқиқ этиш киради.

Институт минтақа давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган изланишларни, Марказий Осиё хавфсизлиги билан боғлиқ турли бошқа таҳдид ва муаммоларни самарали ҳал этишга қаратилган тизимли тадқиқот ишларини олиб боради.

Қўшни давлатларнинг ташқи сиёсат концепция ва мақсадларини таҳлилий ёндашувлар асосида пухта ўрганади, минтақавий аҳамиятга эга турли лойиҳаларни батафсил таҳлил қилади ва бўлиб ўтадиган минтақавий халқаро илмий анжуман ва тадбирларда бу мавзуларни муҳокама қилади.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Хориж,
Юқорига