Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда коррупцияга қарши алоҳида орган ташкил этилади

25 Сентябрь 2021 11:33

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коррупцияга қарши самарали курашиш учун уч ой ичида коррупцияга қарши алоҳида орган тузилади, у фақат Президент ва Парламент олдида ҳисобот беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга йўллаган мурожаатида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири ЎР Президентининг матбуот хизматига таяниб.

ЎР Президенти тадбиркорларга ер участкаларини ажратиш жараёнида, кадастр, банк, божхона хизматларини кўрсатишда, давлат харидлари тизимида коррупцияга дуч келишини тан олди. Унинг фикрича, коррупцияга қарши курашга бутун аҳоли жалб қилинган тақдирдагина порахўрлик устидан ғалаба қозониш мумкин.

«Аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислари коррупцияга қарши курашга жалб қилинмагунча, бутун жамиятимиз, образли қилиб айтганда, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмагунча, биз ўз мақсадларимизга эриша олмаймиз», - деди Ш. Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари коррупция оқибатларини бартараф этишдан унинг эрта олдини олишга ўтиш зарурлигини таъкидлади.

«Бу вазифаларнинг тизимли бажарилишини ташкил этиш учун Парламент ва Президент олдида ҳисобот берадиган коррупцияга қарши алоҳида орган тузиш таклифига қандай қарайсиз? Шу муносабат билан Президент маъмуриятига Олий Мажлис палаталари қўмиталари билан биргаликда уч ой муддатда Президентнинг тегишли фармонини ишлаб чиқиш топширилди», - деди Шавкат Мирзиёев.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига