Об-ҳаво
Астана 16 °С
Алматы 11 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 65 нафарга етди

26 Март 2020 13:50

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 65 нафарга етди. Бу ҳақда ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда», - дейилади хабарда.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига