Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда қардош халқлар шоирлари хиёбони ташкил қилинди

20 Июнь 2020 12:28

NUKUS. Kazinform – Қорақалпоғистоннинг (Ўзбекистон) Мўйноқ шаҳрида қардош халқлар шоирлари хиёбони ташкил қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига ҳавола қилиб.

Мўйноқ тумани марказида Бош прокуратура ташаббуси билан «Шоирлар хиёбони» ташкил қилинди. Мазкур хиёбонда классик шоирлар – Алишер Навоий, Ажиниёз, Бердах, Кунхўжа, шунингдек, қозоқ, туркман, рус классик шоирлари – Абай, Махтумқули ва Пушкиннинг бюстлари ўрнатилди. Ҳар бир бюст ёнида ушбу шоирнинг таниқли асаридан парча қўйилди.

«Шоирлар хиёбони» ёшларнинг маънавий ва маданий савиясини оширишда, қўшни халқларнинг ҳам шоирларининг ҳаёти ва ижоди билан танишиш орқали китобхонликка қизиқишини оширувчи ноёб мажмуага айланди. Мазкур хиёбонда ҳар хил маданий тадбирлар ва турли санъат кўргазмалари ўтказилиши мумкин.
Калит сўзлар: Абай, Марказий Осиё, Маданият,
Юқорига