Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда илк марта сув ҳавзаси атрофида шаҳарча қурилмоқда

22 Октябрь 2020 13:32

TASHKENT. Kazinform – Тошкентдаги Бахт кўли ҳудудида Lake City «кўл шаҳри» қурилмоқда. Қурилиш ишлари суратга олинган видео YouTube’даги «SherdorTV» каналига жойлаштирилган, деб хабар беради Kazinform.

Spot сайтига таяниб «Дарё» интернет нашрининг ёзишича, лойиҳани амалга ошириш билан MJ Developers компанияси шуғулланмоқда. Компаниянинг стратегик маслаҳатчиси Анкит Жаланнинг сўзларига кўра, мажмуа ҳудуди 100 гектарга тенг ва у мамлакатда сув ҳавзаси атрофида қурилган илк лойиҳа ҳисобланади.






Лойиҳа доирасида пляжга эга сунъий кўл яратилади. Жаланнинг айтишича, унга барча ташриф буюриши мумкин бўлади. Кўл ўртасига худди Лас-Вегас ва Дубайдаги каби фонтан ўрнатиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, бир нечта сунъий оролчалар ҳам бўлади.

Бундан ташқари, объект ҳудудидан кўп қаватли турар жой бинолари ва виллалар, гольф майдончаси, дўконларга эга булвар ва бошқа турли масканлар ўрин олади.

Мазкур лойиҳа 500 миллион долларга баҳоланган бўлиб, бир неча йил давомида уни тўлиқ қуриб битказиш режалаштирилмоқда, бироқ илк объектлар яқин ойлар ичида тайёр бўлади.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Хориж,
Юқорига